Ўзбекистон аёллар Олий лигаси 12, 13 ва 14-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди
Йиғилиш давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди.
photo: UzFHM
Ўзбекистон аёллар Олий лигаси 12, 13 ва 14-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди.
Бугун Zoom платформаси орқали Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 12, 13 ва 14-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир эпизод юзасидан ҳакамлар қарорлари таҳлил қилиниб, тўғри ёндашув ва қарор қабул қилиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор