Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Литвада «Энг яхши аёл мураббийи» совринини олди
У 2024 йилда ҳам йилнинг энг яхши мураббийи дея тан олинган эди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите 2025 йил якунларига кўра Литвада "Энг яхши аёл мураббийи" деб эътироф этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Эътиборлиси, Котрина Кулбите ушбу нуфузли мукофотни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритмоқда.
У 2024 йилда ҳам йилнинг энг яхши мураббийи дея тан олинган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист