Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоамиз чорак финалга чиқди
Қизларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, қитъамиздаги энг нуфузли турнирлардан бирида иштирок этишда давом этмоқдалар.
photo: Ayollar futboli
Қизларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, қитъамиздаги энг нуфузли турнирлардан бирида иштирок этишда давом этмоқдалар. Бундан ташқари, жамоа ҳали ҳам орзу қилинган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳақиқий имкониятга эга.
Ва бу ҳаммаси эмас! Осиёнинг энг кучли 8 та жамоаси қаторида жой олгани учун қизларимиз 2028-йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси саралаш босқичида ҳам иштирок этадилар.
Жамоамизнинг чорак финалдаги учрашуви 14-март (Ўзбекистон вақти билан 14:00 да) Корея Республикасига қарши Сидней шаҳридаги "Australia stadium" аренасида бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор