locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон 2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун қўшма ариза топширди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон 2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун қўшма ариза топширди
Расм: Gazeta.uz Ўзбекистон терма жамоаси

2031 йилги Осиё Кубоги мусобақасини ўтказувчи мамлакатни танлаш жараёни расман бошланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистон билан биргаликда қўшма ариза тақдим этди.

АФКнинг Куала-Лумпурда бўлиб ўтган олтинчи Ижроия қўмитаси йиғилишида мусобақани ўтказишга даъвогар барча мамлакатлар эълон қилинди. Ушбу йиғилишда тарихий рекорд қайд этилди - мусобақани ўтказиш учун еттита мамлакат ариза топширди. АФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа сўзларига кўра, бу йилги қизиқиш рекорд даражага етган.

2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш бўйича ариза топширган давлатлар:
Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Корея Республикаси
Кувайт
Бирлашган Араб Амирликлари
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон (қўшма ариза)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг