locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек футболчиси Остон Урунов “Персеполис” сафидаги ўйинда жароҳат олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек футболчиси Остон Урунов “Персеполис” сафидаги ўйинда жароҳат олди
Расм: Upl.uz Остон Урунов

Эрон чемпионатининг 27-турида “Сепахон”га қарши ўйинда “Персеполис” ярим ҳимоячиси Остон Урунов биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида майдонни тарк этди. Маълум бўлишича, уни яна илгариги жароҳати bezovta қилган.

Текширув натижасига кўра, футболчи ўнг тиззасидан жароҳат олган. “Персеполис” тиббий штабига кўра, тўлиқ тикланиши учун камида 2–3 ҳафта талаб этилади.

Жорий мавсумда Урунов барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди. 2023 йилгача “Навбаҳор”да тўп сурган, 2024 йили эса “Персеполис” билан шартнома имзолаганди. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг