Забихилло Ўринбоев билан тузилган шартнома муддати узайтирилди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Навбаҳор ПФК
“Навбаҳор” сафида якунланган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан етакчиларни келаси мавсумда ҳам “лочинлар” таркибида олиб қолишга ҳаракат қилинмоқда.
Жамоа бош мураббийи Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоа сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, якунланган мавсумда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2929 дақиқа ўйнаб, рақиблар дарвозасига 8 та гол уриб, 5 ассистни амалга оширган Забихилло Ўринбоев билан келишувга эришилиб, у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист