\"Ювентус\" ёзда Влаховични сотишга тайёр
Фото: Getty Images
"Ювентус" ёзда ҳужумчи Душан Влаховични сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercato хабар берди.
Маълум қилинишича, Влахович бўйича "Арсенал" ва "Бавария" жамоалари таклиф билан чиқишга тайёр. "Юве" раҳбарияти маош билан боғлиқ ҳаражатлар сабабли Душан билан хайрлашмоқчи.
Футболчининг "Ювентус" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.