\"Ювентус\" Влаховични сотувга қўйди
Фото: Getty Images
"Ювентус" шу ёзда Душан Влаховични сотишга қарор қилди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Манбага кўра, туринликлар сербиялик 25 ёшли форвард учун ҳеч қандай товон пули олмайди.
Клуб Влаховичнинг трансфер нархини 20 млн евро қилиб белгилади. Унга Европанинг бир қатор жамоалари қизиқмоқда.
Аввалроқ у Саудия чемпионатидан келган таклифни рад этганди.
Ўтган мавсумда Душан клуб миқёсида 44 та учрашувда 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор