\"Ювентус\" Бруну Фернандешга қизиқиш билдирмоқда
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" эса футболчи билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Фото: Getty Images
Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандесни ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, туринликлар португалиялик ярим ҳимоячининг вакиллари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" эса футболчи билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Хабарларга кўра, агар трансфер бўйича музокаралар бошланса, инглиз клуби 31 ёшли футболчи учун 50–75 миллион евро атрофида товон пули талаб қилиши мумкин. Бироқ унинг юқори маоши келишув амалга ошишидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист