\"Ювентус\" Антонио учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Бетис”да ижарада ўйнаётган “Манчестер Юнайтед” вингери Антони фаолиятини топ-клублардан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Ювентус” 25 ёшли футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи. Шунингдек, унга “Атлетико” ва “Виляьрреал” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
“Манчестер Юнайтед” Антони учун 40-50 млн евро олишга умид қилмоқда. Антонио испан клуби сафида барча турнирлар доирасида 22 ўйин ўтказиб, 8 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.