locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ювентус\" Adidas билан шартномасини 2038 йилгача узайтирди

Келишувнинг молиявий томонлари эълонт қилинди.
"Ювентус" Adidas билан шартномасини 2038 йилгача узайтирди
Фото: Getty Images

"Ювентус" ўзининг техник ҳомийси билан ҳамкорликни узайтирди.

Tuttosport хабарига кўра, Турин клуби Adidas билан шартномасини 2038 йилгача узайтирган.

Янги шартномага кўра, немис бренди Турин клубига 408 миллионт евро тўлайди. 2028 йилнинг охиригача "кекса синёра" амалдаги шартномадагидек ҳар йили 46,1 млн евродан олади. Бироқ, 2028 йилдан бошлаб бу миқдор камаяди тўловлар мавсумда 40,8 миллионни ташкил қилади.

"Ювентус" немис бренди билан 2015 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг