locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп Германия терма жамоасида йилига 7 миллион евродан кўпроқ маош олади

Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган тақдирда, йилига 7 миллион евродан ортиқ маош олиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) германлик мутахассисга аввалги бош мураббий Юлиан Нагельсманнинг маошидан юқорироқ шартларни таклиф қилган. Таклиф этилаётган шартнома 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар амал қилиши режалаштирилган.

Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етгани айтилмоқда. Агар келишув расман имзоланса, Клопп Германия терма жамоаси тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийлардан бирига айланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг