locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Юнайтед\" ўттиз икки ёшли дарвозабон билан музокаралар бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Юнайтед" ўттиз икки ёшли дарвозабон билан музокаралар бошлади
PHOTO: Telegram

“Манчестер Юнайтед” 32 ёшли “Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинес билан музокараларни бошлади.

Айтилишича, “МЮ” аргентиналик посбонни Андре Онанага асосий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда Мартинес барча мусобақаларда 53та ўйинда иштирок этиб, улардан 16тасида дарвозасини дахлсиз сақлаган. Унинг «Вилла» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, трансфер қиймати эса тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади.

Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг