Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастури тасдиқланди
Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди.
photo: gettyimages
Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди.
Жорий йилнинг 28-ноябр – 7-декабр кунлари Саудия Арабистони пойтахти VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Осиё Олимпия кенгаши мазкур мусобақа дастуридан жой эгаллаган спорт турларини эълон қилди. Дастурдан ўрин олган спорт турлари орасида футзал ҳам бор.
Қуйида Риёд-2026 мусобақасида иштирокчи давлатлар терма жамоалари куч синашувчи спорт йўналишлари тақвими билан танишинг:
– 3x3 баскетбол
– Бильярд
– Бокс
– Шахмат
– Футзал
– Гандбол
– Жиу-житсу
– Кабадди
– Карате
– Аралаш жанг санъати (MMA)
– Муай-тай
– Падел
– Сквош
– Таэквондо
– Текбол
– Спорт курашлари
Иброҳим Жалолов
Редактор