locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янгийер шаҳрида ДХХ кубоги спорт мусобақаларига старт берилди

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақалари бу йил ҳам юқори савияда давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янгийер шаҳрида ДХХ кубоги спорт мусобақаларига старт берилди
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида юртимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги спорт мусобақалари бу йил ҳам юқори савияда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Янгийер шаҳрида мазкур мусобақанинг шаҳар босқичи тантанали равишда очиб берилди. Очилиш маросимида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, спорт мураббийлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбир давомида ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг