locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги Тошкент стадиони лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилди

ЎФА раҳбарияти мавжуд чизмалар бўйича ўз таклифларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги Тошкент стадиони лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва Туркиянинг “KOC Construction” компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент стадионининг лойиҳаси кўриб чиқилди. Шунингдек, лойиҳа бўйича тақдимот тингланиб, архитектура ва техник ечимлар батафсил муҳокама қилинди.

ЎФА раҳбарияти мавжуд чизмалар бўйича ўз таклифларини билдириб, айрим йўналишларни такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.

Лойиҳа ФИФА ва ОФК талабларига тўлиқ мос бўлиши, мухлислар учун қулай ва хавфсиз кириш йўлаклари ташкил этилиши, замонавий автотураргоҳ инфратузилмаси барпо этилиши, шунингдек, стадион ҳудудида юқори даражадаги ресторан ва овқатланиш масканлари яратилиши каби жиҳатлар ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Стадионнинг ўйин олди ташкилий жараёнлари, медиа ходимлари учун замонавий ва қулай шароитлар, тиббиёт бўлимлари ҳамда бошқа функционал зоналарнинг халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилиши масалалари ҳам ўрганиб чиқилди.

Томонлар фаолиятни биргаликда давом эттириш ва стадион концепциясини янада мукаммаллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг