locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Возиня янги клубида 50 минг долларга яқин маош олади

ОАВ яқинда Чилининг «Коло-Коло» клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Возинянинг маоши борасида маълумот тарқатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Возиня янги клубида 50 минг долларга яқин маош олади
photo: gettyimages

ОАВ яқинда Чилининг «Коло-Коло» клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Возинянинг маоши борасида маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, Возиня ойига 47 млн Чили песосида маош олади — бу 49,8 минг АҚШ доллари дегани.

Таqqoslash учун, футбол мухлисларига яхши таниш бўлган «Коло-Коло» яримҳимоячиси Артуро Видал ойига 114 млн песо, яъни 120 минг АҚШ доллари миқдорида маош олади.

40 ёшли Возиня АҚШ, Канада ва Мексикада ўтган ЖЧ-2026да Кабо-Верде миллий жамоаси таркибидаги ўйинлари орқали машҳурликка эришди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда, мундиал арафасида 40 ёшли голкипернинг Португалиянинг иккинчи дивизиони вакили «Шавиш» клуби билан шартномаси якунланган эди ва у янги жамоаси сафида эркин агент сифатида бориб қўшилди

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг