Возинья шарафига салянгоз турига ном берилди
Кабо-Верде дарвозабони Жосимар Возинья ўз ватанида Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини учун шарафга сазовор бўлди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Кабо-Верде дарвозабони Жосимар Возинья ўз ватанида Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини учун шарафга сазовор бўлди. Яқинда испаниялик олим Хесус Ортеа томонидан кашф этилган янги салянгоз турига аввал "Зимбру" (Кишинёв) жамоасида ўйнаган 40 ёшли дарвозабон шарафига ном берилди.
Унинг узунлиги атиги тўрт миллиметр ва қизил рангда. У Кариб денгизнинг илиқ сувларида яшайди. Derbyderbyderby.it сайти маълумотларига кўра, олим уни батафсилроқ ўрганиш учун Кубага сафар қилган.
Эслатиб ўтамиз, Кабо-Верде ўз гуруҳидан чиқиб, 1/8 финалда Аргентина билан тўқнаш келди. Жаҳон чемпионлари жуда оз фарқ билан ғалаба қозонишди.