locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиуснинг “Арсенал”га ўтиши бўйича келишувга эришилмади - Санти Ауна

Винисиуснинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси ҳали ҳам кучда қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва Лондоннинг “Арсенал” клуби ўртасида эҳтимолий трансфер юзасидан якуний келишувга эришилмади. Бу ҳақда журналист Санти Ауна де Мон хабар бермоқда.

Манбага кўра, сўнгги кунларда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилган бўлса-да, трансферни амалга ошириш учун зарур бўлган шартлар бўйича ўзаро келишувга эришишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли ҳозирча Винисиуснинг “Арсенал”га кўчиб ўтиши кутилмаяпти.

Шу билан бирга, “Арсенал” бразилиялик футболчига қизиқиш билдираётган клублардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ ҳозирги вазиятда музокаралар тўхтаган ва трансфер амалга ошиши эҳтимоли сезиларли даражада пасайган.

Винисиуснинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси ҳали ҳам кучда қолмоқда. Футболчининг келажаги борасидаги якуний қарор яқин ҳафталарда клуб ва унинг вакиллари ўртасидаги музокараларга боғлиқ бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг