locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вест Хэм» Поттерни истеъфога чиқариши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вест Хэм» Поттерни истеъфога чиқариши мумкин
Фото: Getty Images

"Вест Хэм" бош мураббийи Грэм Поттер яқинлашиб келаётган ўйинлардан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манбага кўра, мутахассис Лига кубоги доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ва Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест"га қарши ўйинларда "болғачилар" бош мураббийи сифатида қолади.

Агарда “Вест Хэм" бу ўйинларда муваффақиятсизликка учраса, клуб раҳбарияти бош мураббийни ўзгартиши мумкин.

"Вест Хэм" АПЛ мавсумининг дастлабки икки ўйинида "Сандерленд" (0:3) ва "Челси"га (1:5) ютқазиб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг