Вернер Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
Қайд этилишича, Тимога Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриш истаги қизиқ.
ФОТО: Getty images
“Лейпциг” форварди Тимо Вернер фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манбада келтирилишича, 29 ёшли германиялик футболчи океан ортида тўп суришни истамоқда. МЛС клубининг лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Тимога Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриш истаги қизиқ.
Вернер ушбу мавсум Бундеслигада 1 марта майдонга тушди ва 1 дақиқа ўйнади. Шунингдек, фаолияти давомида “Челси”, “Штутгарт” ва “Тоттенхэм” жамоаларида ҳам тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист