Варди АПЛга қайтиши мумкин
Жейми якунига етган мавсумда футболчи А Сериянинг 29 ўйинида 7 та гол урди.
ФОТО: Getty images
«Кремонезе» ҳужумчиси Жейми Варди тез орада клубини тарк этади.
«Кулранг-қизиллар» А Серияда қола олмади ва яқинда маълум бўлганидек, англиялик ҳужумчи билан ҳамкорликни давом эттирмайди – унинг амалдаги шартномаси узайтирилмайди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 39 ёшли форварднинг ўзи юқори савияда ўйнашга қодир деб ҳисоблайди ва ҳатто Англия Премьер-лигасига қайтишга умид қилмоқда.
Якунига етган мавсумда футболчи А Сериянинг 29 ўйинида 7 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист