Ван Дейк: «Бу мавсумда «Юнайтед» баъзан юқори даражани кўрсатди»
Ливерпул ҳимоячиси Виргил Ван Дейк Манчестер Юнайтед билан ўйин ҳақида фикр билдирди.
photo: gettyimages
Ливерпул ҳимоячиси Виргил Ван Дейк Манчестер Юнайтед билан ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Бу мавсумда «Юнайтед» баъзан юқори даражани кўрсатди. Лекин бир вақтнинг ўзида, заиф томонлари ҳам бўлди. Умид қиламанки, биз бундан фойдаланиш имконига эга бўламиз.
Клубда бўлган йилларимда шундай йиллар ҳам бўлганки, гўё уларни мағлуб этамиз деб ўйлардик, лекин кетма-кет икки марта дуранг ўйнадик. Кейин сафарда Англия Кубогидан улар томонидан чиқариб юборилдик – бу жуда оғриқли эди.
Шунинг учун бундай ўйинларда натижалардан қатъий назар ҳар доим қийинчилик бўлади».
Иброҳим Жалолов
Редактор