Ван Дейк: «Бу фаолиятимдаги энг қийин йил бўлди»
"Ливерпул” ушбу мавсум АПЛда 54 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллади.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Брентфорд”га қарши баҳсдан кейин мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.
“Бу ягона ижобий жиҳат. Муваффақиятсиз мавсумдан олишимиз мумкин бўлган минимум натижа шу эди. Энди клуб афсоналари билан хайрлашамиз. Ҳозир бутун эътибор шунга қаратилган.
Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Тўхтамаймиз. Бу фаолиятимдаги энг қийин йил бўлди. Буни қабул қилиш ҳам, жамоа бўлиб бошдан ўтказиш ҳам осон эмас. Аммо биз — “Ливерпул”миз. Ҳар доим бундай вазиятлардан янада кучлироқ чиқамиз", — деди ван Дейк.
Маълумот учун, "Ливерпул” ушбу мавсум АПЛда 54 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист