Ван Дейк: «Биз ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак»
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк фикрича, жамоа ҳужум чизиғини кучайтириши лозим.
“Биз ёзда кўплаб йўқотишларга дуч келдик. Дарвин Нуньес Саудия клубига йўл олди. Луис Диас “Бавария”га ўтишни хоҳлади. Қисқаси, йўқотишлар етарлича бўлди.
Менимча, доим ҳужумни кучайтириш учун эҳтиёж бор. Ушбу трансфер ойнасида жамоани баланслаштиришга эътибор қаратиш керак”, — дея футболчининг сўзларидан келтиради talkSPORT.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” “Ньюкасл" форварди Александр Исакни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор