«Валенсия» иштирокидаги баҳс қолдирилди
Ўйин 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Реал Овьедо” учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди. Бу ҳақда "Валенсия" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ла Лига вакиллари "Валенсия" раҳбариятини "Реал Овьедо" билан ўйинни душанбадан сешанбага кўчириш қарори ҳақида хабардор қилган.
Бунга сабаба Валенсиядаги кучли ёғингарчиликдан иборат ноқулай об-ҳаво прогнози сабаб бўлган. “Валенсия” – “Реал Овьедо” учрашувининг янги санаси 30 сентябрь.
Розикжон Султонмуродов
Журналист