locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальбуэна «Олимпиакос»га қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вальбуэна «Олимпиакос»га қайтди
Фото: Getty Images

Матье Вальбуэна “Олимпиакос”га қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Греция клуби 40 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Франциялик футболчи 2019-2023 йилларда ҳам Пирей шаҳри клубида ҳаракат қилган.

Вальбуэна фаолияти давомида “Марсель”, “Лион”, “Динамо Москва”, “Фенербаҳче” ва “Аполлон” клубларида ҳам ўйнаган. Унинг сўнгги клуби Афинанинг “Каллифея”си бўлганди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Греция юқори дивизионида 32 ўйинда 3 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг