Вагиз Галиулин Ўзбекистонда иш бошлайди
Вагиз 2025 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Foto: FK «Tosno»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Вагиз Галиулин мураббийлик фаолиятини бошлади.
38 ёшли собиқ футболчи Пролига иштирокчиси "Каттақўрғон"да иш бошлайди. У жамоа бош мураббийи Юрий Уткульбаевга ёрдам беради.
Маълум бўлишича, улар “Рубин”да бирга фаолият юритишган. Вагиз 2025 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Маълумот учун, "Каттақўрғон" Пролига 8 туридан сўнг 15 очко билан 4-поғонада бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист