locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов: Ўз майдонимиздаги мавсумдаги охирги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз

Динамо бош мураббийи Қўқон-1912 билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вадим Абрамов: Ўз майдонимиздаги мавсумдаги охирги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз
photo: Dinamo fk

«Зарур очколарни қўлдан чиқардик, ўзимиз айбдормиз» Вадим Абрамов «Қўқон-1912» зич ҳимоялангани, таркибдаги муаммолар, Ратинионинг жароҳати ва медал учун имконият ҳақида фикр билдирди.

«Динамо» - «Қўқон-1912» (0:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўз майдонимиздаги мавсумдаги охирги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз. Барча биздан ғалабани кутганди, афсуски мавсум якуни бизнинг фойдамизга ишламаяпти. Зарур очколарни қўлдан чиқардик, ўзимиз айбдормиз. Ўйингача муаммолар бўлишини билардик, аммо бунчалик кўп бўлишини билмасдик. Ракиб зич ҳимояланди, биз эса якунлий зарбани йўллай олмадик, гохида эса совуққон ҳаракат қила олмай, шошдик. Марказдаги ўйинчиларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки жароҳатланганлар кўп эди. Захирадан қўшилганлар эса ўйинни кучайтиришмади.

Плетнёв дисквалификация сабаб ўйнай олмади, Ратинио ва Фирдавс Абдураҳмоновда ҳам жароҳат бор. Икки футболчи машғулотда бир бири билан тўқнашди ва иккаласининг ҳам тиззаси жароҳатланган. Бундай муаммолар эса ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Ҳожимирзаев жароҳатидан тузалиб, энди сафга қайтди. Агарда бугун гол уриб олганимизда, барча ишларимиз яхши кетаяптигандек кўринарди. Бироқ гол ура олмадик. Кейин эса шошила бошладик. Аммо жамоаларнинг вақт чўзишга ҳакамлар жиддийроқ муносабатда бўлиши лозим. Бундай ўйинга бор йўғи 6 дақиқа қўшилаётгани ҳайрон қоларли. Нечта ўзгаришлар бўлди? 10тами? Вақт чўзилиши-чи? Булларнинг барчаси учун эса 6 дақиқа... Қизиқ.

Медаллар учун имконият? Имконият бор. Аммо энди ҳаммаси фақат бизга боғлиқ эмас. Бронза ўзимизга боғлиқ, кумуш эса йўқ. Ҳаммаси қўлимизда эди. Чемпионлик учун ҳам курашда эдик. Охиригача курашамиз.

Ратинионинг жароҳати? Ҳа, жиддийдек кўринмоқда. «Насаф»га қарши ўйнамайди. Унинг тиззасида жароҳат бор. Операция қилинадими ёки йўқ, билмайман. Буни вақт кўрсатади», - деди Вадим Карленович ўйиндан кейин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг