UzFHMда Суперлига 5–6-тур учрашувлари бўйича ҳакамлар фаолияти таҳлил қилинди
Мазкур тур учрашувлари бўйича таҳлиллар Бобур Ҳайдаров, Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко ҳамда Жаҳонгир Саидов томонидан олиб борилди.
photo: UzFHM
Бугун Zoom платформаси орқали Суперлига 5–6-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Суперлигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Мазкур тур учрашувлари бўйича таҳлиллар Бобур Ҳайдаров, Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко ҳамда Жаҳонгир Саидов томонидан олиб борилди.
Йиғилиш давомида:
“Навбаҳор” — “Машъал”
ОКМК — “Сурхон”
“Қизилқум” — “Сўғдиёна”
“Андижон” — “Навбаҳор”
“Қўқон-1912” — “Насаф”
“Нефтчи” — “Пахтакор” учрашувларида юзага келган вазиятлар батафсил чиқилди.
Эпизодлар юзасидан ҳакамларнинг қарорлари муҳокама қилиниб, айрим вазиятлар бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор