locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzFHM. Суперлиганинг 23–24-турлари бўйича инспекторлар ва ҳакамлар иштирокида таҳлил ўтказилди

Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, VAR мутахассислари ҳамда инструкторлар иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzFHM. Суперлиганинг 23–24-турлари бўйича инспекторлар ва ҳакамлар иштирокида таҳлил ўтказилди
photo: UzFHM

Ўзбекистон Суперлигасининг 23 ва 24-тур учрашувлари бўйича Zoom платформасида навбатдаги таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, VAR мутахассислари ҳамда инструкторлар иштирок этди.

Мазкур таҳлил давомида Бобур Ҳайдаров, Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко ва Жаҳонгир Саидов ҳакамлар томонидан қабул қилинган ижобий ҳамда баҳсли қарорлар батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида ҳакамларга ФИФА ва ОФК инструкторлар тавсияларига асосан кейинги тур баҳсларида камчиликларни олдини олиш мақсадида зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг