UzFHM. Пролига 14 ва 15-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди
Бугун Zoom платформаси орқали Пролига 14 ва 15-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
photo: UzFHM
Бугун Zoom платформаси орқали Пролига 14 ва 15-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Таҳлил давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир эпизод юзасидан ҳакамлар қарорлари таҳлил қилиниб, тўғри ёндашув ва қарор қабул қилиш борасида амалий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, айрим вазиятлар бўйича тавсиялар берилиб, келгуси ўйинларда ягона ёндашувни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор