Ҳусайн Норчаев Қозоғистон клубига ўтиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Насаф» клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевга Қозоғистон клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Александр Троитский хабар берди.
“Ҳамкасблар жамоа номини айтишмаяпти, бироқ мен буни ЪЕлимайъ деб тахмин қиляпман. Жамоа еврокубокларда иштирок этади, бу эса Ҳусайнни жалб қилиши мумкин. Қолаверса, молиявий томондан ҳам футболчини хафа қилиб қўймаслик керак. ЪНасафъда унинг маоши анча яхши. Шундай экан, қозоғистонликлар унга ойига камида $20 минг таклиф қилишлари керак бўлади”, – деди у.
Норчаев бу мавсумда «Насаф» таркибида жами 35 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 2 голли узатма қайд этган.
Айни пайтда Ҳусайннинг трансфер қиймати 600 минг еврони ташкил этади. 24 ёшли футболчи 2023-йилда «Насаф»дан Россиянинг «Алания» клубига бориб қўшилган эди. 2024-йилни «Нефтчи» сафида ижарада ўтказган Норчаев жорий йилинг бошида яна «Насаф» футболчисига айланган эди.