Урганч шаҳрида ОФКнинг “B” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курси 2-модули бўлиб ўтди
Ўқув курсда 24 нафар мураббий иштирок этиб, замонавий футбол талаблари асосида назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлади.
photo: UFA
Урганч шаҳрида ОФКнинг “B” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курси 2-модули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 12–16-май кунлари ташкил этилган мазкур ўқув курсда 24 нафар мураббий иштирок этиб, замонавий футбол талаблари асосида назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлади.
Машғулотлар давомида тингловчилар мураббийлик фаолиятига оид илғор методикалар, машғулотларни ташкил этиш, футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги ва замонавий футбол тамойиллари бўйича малакасини ошириш имкониятига эга бўлишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор