Уоткинс \"Астон Вилла\"нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарига айланди
Фото: Getty Images
Ҳужумчи Олли Уоткинс “Астон Вилла”нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарига айланди.
Гап шундаки, Уоткин АПЛнинг 36-турдан ўрин олган “Борнмут”га (1:0) қарши баҳсда ғалаба тўпига муаллифлик қилди.
Натижада Англия терма жамоаси футболчисининг бирмингемликлар сафида АПЛда урган голлари 75 тага етди. У бу борада клуб рекордчиси Габриэл Агбонлаҳорни (44) ортда қолдирди.
Маълумот учун Уоткинснинг АПЛдаги голлари сони 16 тага етди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист