Универсиада-2025 ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: UzbekistanFA
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича Универсиада мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан энг кучли жамоалар иштирок этди.
Мусобақа якунига Хоразм вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
1-ўрин — Хоразм вилояти
2-ўрин — Тошкент вилояти
3-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси
Мусобақа доирасида наfaқат ғолиб жамоалар, балки ўз иқтидорини намоён этган энг яхши футболчи, дарвозабон ва тўпурар ҳужумчилар ҳам индивидуал мукофотлар билан тақдирланишди.