Улуғбек Ҳошимов – «Динамо» футболчиси
Фото: Пахтакор ПФК
«Динамо» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда пухта тайёргарлик кўриб, ўз таркибини кучайтирмоқда.
Мавсумнинг биринчи даврасини «Пахтакор» сафида ўтказган ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов «Динамо»нинг давралар оралиғидаги дастлабки трансферига айланди. 24 ёшли форвард Самарқанд клуби билан расман 1,5 йиллик шартнома имзолади. Ҳошимов «Динамо»нинг Беларусдаги йиғинида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон олимпия жамоасида тўп сурган Улуғбек Ҳошимов ўтган йиллар давомида «Нефтчи», «Сурхон», «Пахтакор» клублари шарафини ҳимоя қилди.
Баҳром Бобонов
Редактор