locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақоев: Келажакни кўзлаган ҳолда, ёш йигитларнинг салоҳиятини синаб кўрмоқчи эдик

Сўғдиёна - Республика ФА 5-2 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бақоев: Келажакни кўзлаган ҳолда, ёш йигитларнинг салоҳиятини синаб кўрмоқчи эдик
photo: So'g'diyona fk

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган Сўғдиёна - Республика ФА 5-2 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитларга майдонга рақибни ҳурмат қилган ҳолда тушиш бўйича кўрсатма берган эдик. Рақиб Про-лигада иштирок этишига қарамай, бугун уларга нисбатан ҳурмат сақлаш жуда муҳим эди.

Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади. Гарчи иккита гол уриб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсак-да, умуман олганда, рақиб жуда зўр ва мазмунли ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда эса бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Келажакни кўзлаган ҳолда, ёш йигитларнинг салоҳиятини синаб кўрмоқчи эдик. Уларнинг айримлари билдирилган ишончни оқлади, иккинчи бўлимни яхши ўтказиб, яна учта тўп киритишга муваффақ бўлдик. Аммо ёмон томони шундаки, яна ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик ва бу – жуда ёмон ҳолат.

Нима бўлган тақдирда ҳам, йигитларни ғалаба билан табриклайман ва энди бор эътиборимизни навбатдаги кубок баҳсларига тайёргарлик кўришга қаратамиз", -деди Бақоев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг