locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақаев: Мен ҳеч кимнинг манзилига қаратa гапирмоқчи эмасман

Динамо - Сўғдиёна 2-1 баҳсидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бақаев: Мен ҳеч кимнинг манзилига қаратa гапирмоқчи эмасман
photo: So'g'diyona fk

Суперлига 6-тур. Динамо - Сўғдиёна 2-1 баҳсидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Динамо"ни яхши биламиз ва ўйиндан олдин рақибни ўргангандик. Самарқандда яхши жамоа бор, ижрочилари ҳам маҳоратили. Биринчи таймда биз уч-тўрта вазият яратдик. Гол уришимиз мумкин эди, лекин фойдалана олмадик. Иккинчи таймда тўп киритдик, ҳаммаси жойида эди. Аммо қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда ўчиб қолдик шекилли, нима бўлганини тушунмадим. "Динамо" якунда мақсадига эришиб ғалаба қозонди, бу билан рақибни табриклайман. Вадим Карленович билан муносабатимиз яхши, гаплашиб турамиз. Футбол шундай ўйин: кимдир ютади, кимдир ютқазади. Футболчиларга ўйин учун раҳмат айтаман, ҳеч кимга эътирозим йўқ. Энди кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.

- Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз ва юқорига кўтаришга ҳаракат қиляпсиз. Жамоангиз бугун яхши ўйин намойишга этишга ҳаракат қилди, таркиб ҳам ёмон эмас. Лекин биринчи навбатда ҳимоя чизиғини кучайтириш керак деб ҳисоблайсизми?

- Мана сиз яхши жамоа дейяпсиз. Мен ҳеч кимнинг манзилига қаратa гапирмоқчи эмасман, лекин фактлар ҳаммасини айтиб турибди. Рақамлар ҳимоя чизиғининг ҳозирги ҳолатини ҳам белгилаб бераяпти. Нимаики бор бўлса шундан фойдаланамиз. Камчиликлар устида ишлаймиз, жамоамизда ўсиш бор. Бугун биз рақибга қараганда яхши ўйин кўрсатдик, фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Кўплаб голли вазиятлар бўлди, бу дегани тўғри йўлдамиз. Бу - футбол, ҳамма хатo қилади. Айтиб ўтганимдек, ҳеч кимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Вақт ўтиши билан жамоамизда нималар ўзгаришини кўрамиз.

- Кўпчилик Люпчо Дориевни чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси деб билади. Ҳар ҳолда буни у ўтган йилги ўйинлари билан исботлади. Аммо кўпчилик уни "Бошковичнинг футболчиси" дейяпти. Бу сизга қандай таъсир қилади? У билан ишлаш қандай кетаётгани?

- Дориев яхши сифатга эга футболчи, у инсон сифатида ҳам яхши. Бошқалар қаторидан уни ҳам ҳурмат қиламан. Ўзаро муносабатларимиз секин-аста илиқлашиб бораяпти. Яхши футболчи қайси мураббий билан ишламасин, чиройли ўйин кўрсатиши оғир кечади. Чунки рақиб уни ўрганади, футболчилар ёпишга ҳаракат қилади. Нимадир ўхшайди, нимадир йўқ. Бугун унда ҳам иккита вазият бўлди, биринчисида дарвозабон қутқарди, иккинчисида ҳимоячи яхши ҳаракат қилди. Ҳар ўйинда бир хил ҳаракат қилиш осон эмас",- деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг