УЕФА Жанни Инфантинонинг ФИФА президенти лавозимидан истеъфога чиқишини истамоқда
The Telegraph хабарига кўра, агар Инфантино ўз лавозимини ихтиёрий равишда тарк этмаса, УЕФАга аъзо 55 та ассоциациянинг барчаси унга нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз беради.
photo: gettyimages
УЕФА Жанни Инфантинонинг ФИФА президенти лавозимидан истеъфога чиқишини истамоқда.
«Инфантино тиқиштиришга уринган келишув ҳар қандай таърифга мос келиши мумкин, лекин шаффоф эмасди. ФИФА раҳбарияти футбол оиласи аъзоларининг ишончини йўқотди».
The Telegraph хабарига кўра, агар Инфантино ўз лавозимини ихтиёрий равишда тарк этмаса, УЕФАга аъзо 55 та ассоциациянинг барчаси унга нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз беради. Маълумот учун, бундай овоз бериш жараёнини бошлаш учун УЕФАга 43 та ассоциациянинг қўллаб-қувватлаши ҳам етарли ҳисобланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор