U21 чемпионати. «Динамо» ёшлари Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди
U21 чемпионати 3-тури доирасида «Динамо» U21 жамоаси «Насаф» ёшларига қарши майдонга тушди.
Самарқанддаги «Нурафшон» стадиони ҳали мавсумга тайёр эмаслиги сабабли бу ўйин Қарши шаҳрида ўтказилди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб Рафаэл Баласанян шогирдлари томонидан очилди. Исломжон Холдоров гол уриб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо иккинчи бўлимда қаршиликдан Амирзод Каримов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
U21 чемпионати. 3-тур
«Динамо» U21 - «Насаф» U21 – 1:1
Голлар: Исломжон Холдоров, 25 (1:0), Амирзода Абдукаримов, 47 (1:1).
«Динамо» U21: 71. Сарвар Каримов, 23. Ойбек Ҳамроқулов, 24. Акбар Худойбердиев, 29. Абдулаҳаджон Ҳошимов, 32. Ғолибжон Баҳромов, 36. Ғолибжон Одилов, 41. Исломжон Холдоров, 46. Равшанбек Абдуманнонов, 53. Фозилбек Зокиров, 77. Беҳрўзбек Облақулов, 79. Эдем Сейтвелиев.