locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U19 чемпионати уч минтақага бўлиб ўтказилади

Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U19 чемпионати уч минтақага бўлиб ўтказилади
Фото: UzPFL

Бир йил муқаддам Лига мазкур форматни Биринчи лига орқали синовдан ўтказганди. Эндиликда клублар билан келишган ҳолда уни U19 чемпионати учун ҳам жорий қилмоқда.

Суперлига ва Пролигада умумий ҳисобда 30 қатнашчи, бироқ 29 клуб мавжуд. Шуни ҳисобга олиб, Пролигада иштирок этиш учун потенциал номзод ҳисобланган Гулистон клубининг U19 жамоаси мусобақага ўттизинчи бўлиб қўшилади.

Мусобақанинг илк босқичида ҳар бир жамоа ўзаро уй-сафар тизимида жами 18 тадан беллашувда майдонга тушади. Ҳар бир минтақанинг энг яхши тўрттадан иштирокчиси навбатдаги босқичга йўл олади. Бунда, ўз минтақаси ғолиблари ва энг яхши 2-ўрин эгаси тўғридан-тўғри ¼ финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қолган жамоалар эса саралаш босқичида иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг