U17 Жаҳон чемпионати учун қуръа ташланди. Ваккилларимиз қайси гуруҳдан жой олишди?
PHOTO: Telegram
Ноябр ойида Қатар давлатида бўлиб ўтадиган Ўн етти ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари учун қуръа ташланди. Осиё чемпионлари сифатида мусобақада қатнашадиган Ислом Исмоилов шогирдлари иккинчи саватчадан ўрин олган эди.

Ҳозиргина бўлиб ўтган қуръа якунларига кўра, вакилларимиз “Ж” гуруҳидан жой олди. Футболчиларимиз ушбу гуруҳда Парагвай, Панама ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари билан куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиалдаги иштирокини 5-ноябр куни Парагвайга қарши учрашув билан бошлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор