locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U17 Осиё Кубоги саралаш тизимида муҳим ўзгариш: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди

Эндиликда алоҳида саралаш босқичи ўтказилмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U17 Осиё Кубоги саралаш тизимида муҳим ўзгариш: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди
ФОТО: Getty images

Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) мусобақалар қўмитасининг январь ойидаги қарорига кўра, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш тизими тубдан ўзгаради.

Янги тартибга кўра:

Эндиликда алоҳида саралаш босқичи ўтказилмайди. Бунинг ўрнига минтақавий федерациялар (масалан, CAFA) мусобақалари Осиё Кубогига йўлланма берувчи турнир ҳисобланади.

CAFA U17 чемпионати Марказий Осиё жамоалари (жумладан, Ўзбекистон) учун Осиё Кубоги–2028 йўлланмаси тақдирини ҳал қилади. 2027 йилги CAFA мусобақаси саралаш вазифасини бажаради.

Квоталар тақсимоти:

Марказий Осиё (CAFA) минтақаси учун 3 та йўлланма ажратилган. Бу дегани, минтақавий турнирда энг яхши натижа кўрсатган 3 та жамоа тўғридан-тўғри қитъа биринчилигига йўл олади.

Бошқа минтақалардаги квоталар:

— Жануби-Шарқий Осиё: 4 та
— Ғарбий Осиё: 4 та
— Шарқий Осиё: 4 та
— Жанубий Осиё: 1 та

Бу нимани англатади?

Имконият: Марказий Осиё аъзолари сонига нисбатан (6 тадан 3 та) энг юқори квота улушига эга бўлди. Бу жамоаларнинг финал босқичига чиқиш имкониятини сезиларли оширади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг