locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-23 Осиё кубоги. Япония финалда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-23 Осиё кубоги. Япония финалда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди
photo: gettyimages

U-23 Осиё кубоги. Япония финалда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақа финалида Япония Хитойни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.

Дастлаб, учрашувнинг 12-дақиқасида Юто Озэки ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада Косей Огура фарқни иккитага оширди. Иккинчи таймда ҳам "самурайлар" икки гол уришга муваффақ бўлди. Рюносукэ Сато пеналтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 76-дақиқада Огура дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, "Кунчиқар юрт" ёшлари ўз тарихида учинчи бор Осиё чемпиони бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг