U-17 ЖЧ. Италия - Ўзбекистон ўйини бошланиш вақти маълум бўлди
Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17:30'га белгиланди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18 ноябрь куни Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Италияга қарши баҳс олиб боради.
Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17:30'га белгиланди.
Маълумот учун, бу баҳс ғолиби кейинги босқичда Уганда - Буркина-Фасо жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар серияси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Италия эса Чехияни енгди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист