locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум
Фото: ЎФА

Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 14–31-май кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра, мазкур тадбир 2026 йилнинг 12-февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг