Туркия кубоги. Башакшехир кичик ҳисобда Галатасарайга мағлуб бўлди
Туркия кубоги А гуруҳидан ўрин олган Галатасарай ҳамда Башакшехир жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Башакшехир кичик ҳисобда Галатасарайга мағлуб бўлди. Элдор Шомуродов 64 дақиқа майдонда ҳаракатланди, Аббосбек Файзуллаев эса 64-дақиқадан бошлаб ўйнади.
Туркия кубоги. А гуруҳи. 1-тур
Галатасарай — Башакшехир 1:0
18 декабр, «Rams Park»
Гол: Кутужу (22).
Галатасарай — Гювенч, Унъай, Бардакчи (Санчес, 46), Сара, Гундўған (Торрейра, 46), Гурпуз (Акгюн, 72), Икарди, Караташ, Кутужу (Демир, 84), Санэ (Йилмаз, 46), Шаллай.
Башакшехир — Шенгезер, Брнич (Харит, 74), Гурелер, Калужински, Булут, да Кошта (Зелке, 74), Йилдирим, Ўздемир (Эргун, 63), Опоку, Шахинер (ФАЙЗУЛЛАЕВ, 63), ШОМУРОДОВ (Эбоселе, 64).
Огоҳлантиришлар: Шаллай (27), Кутужу (40), Унъай (78).