Туркия клуби Канте учун 4 млн евро сарфламоқчи
Ҳозирда Канте Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби сафида тўп сурмоқда.
Фото: Getty Images
Франциялик таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте Европага қайтиши мумкин.
Sports Digitale нашри хабар беришича, “Фенербахче” клуби франциялик 34 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Туркия гранди Канте трансфери учун 4 миллион евро ажратишга тайёр.
Ҳозирда Канте Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби сафида тўп сурмоқда.
Ярим ҳимоячининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Жорий мавсумда Канте Саудия Арабистони чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист