Тургунбоев ва Шукуров голлари ЖЧ–2026 саралаш босқичининг энг яхшисига даъвогар
ОФК талқинида 18 номзод гол орасида иккитаси Қатарга урилган
Расм: Telegram
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Азиз Тургунбоев ҳамда Қирғизистон вакили Алимардон Шукуровнинг гўзал голлари ЖЧ–2026 саралашининг учинчи босқичида киритилган энг яхши гол номига даъвогар сифатида кўрсатилди.
Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи ўз голларини Қатар дарвозасига киритишган. Бу голлар Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан эълон қилинган 18 номзод орасига киритилган — ҳар бир саралаш иштирокчиси жамоасидан фақат бир нафар футболчи намойиш этилган.
Бакрадзе Иман
Редактор